Тошкентдаги бозорда савдогарлар жанжал кўтарди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги бозорлардан бирида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 апрель куни тахминан соат 16:30 ларда Яшнобод туманидаги бозорлардан бирида шу бозорда савдо қилувчи фуқаролар – 1998 йилда туғилган А.А., 2006 йилда туғилган З.Д., 1982 йилда туғилган Н.Э. ҳамда 1984 йилда туғилган М.М. лар тортишиб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро жанжаллашиб кетган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида эркак ва аёл сотувчи ҳомиладор аёлни калтаклаган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан аёлни дўппослаганларга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жанжал бозор Яшнобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

OSZAR »