Мирзиёев Парижга етиб борди
Жамият
−
12 Март
6357Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Париж шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири, собиқ бош вазир Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
"Орли" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортган.
Мамлакат делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида Францияда ўқиётган, ишлаётган ва илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар Президент Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олган.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 12 март кунига мўлжалланган.
Дастурга мувофиқ, Елисей саройида олий даражадаги Ўзбекистон-Франция музокаралари бўлиб ўтади.
Шунингдек, давлат раҳбари UNESCO бош директори Одри Азуле билан учрашув ҳамда Франциянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан давра суҳбати ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг Парижга учиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.